Қозоғистонликлар гир кўтариш бўйича жаҳон чемпиони бўлди

KÓKSHETAÝ. Kazinform – Қозоғистонлик спортчилар Ўзбекистонда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан 12 та совринни қўлга киритишди, деб хабар беради Kazinform Ақмола вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: Ақмола вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати

Ўзбекистонда гир кўтариш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди ва унда 21 давлатдан 600 нафар спортчи иштирок этди.

Қозоғистонликлар учта олтин, етти кумуш ва иккита бронза медални қўлга киритди.

Дарья Бродовская (58 кг), Ернур Дарменов (63 кг) ва Арнур Есенбаев (68+ кг) чемпион бўлди.

Иккинчи ўринни Жамбил Оспанов (95+ кг), Қуаниш Нурғожин (78 кг), Ғалим Нурғанибек (53 кг), Мирман Бахитжан (58 кг), Аманқул Абуали (63 кг), Ашимова Медина (58+ кг) ва Смелов Максим (78 кг) эгаллади.

«Бронза» Асхат Ашимов (85 кг) ва Эвелина Богдасаровага (58 кг) насиб этди.


Сўнгги хабарлар