Қозоғистонликлар болаларни тарбиялашда қандай қадриятларни қадрлашади - сўровнома
ASTANA. Kazinform - ҚР Президенти ҳузуридаги Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия раиси Аида Балаева болалар тарбиясида алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган оилавий қадриятларни айтиб ўтди.

“Миллий комиссия болалар ва ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш масалалари бўйича идоралараро алоқаларни таъминлайди. Сўровнома натижаларига кўра, Қозоғистон оилаларида болаларни тарбиялашнинг асосий қадриятлари меҳнат (33,8%), ўзини ўзи ҳурмат қилиш (31,8%), ҳалоллик (31,7%), катталарга ҳурмат (25,3%) ва бошқаларга ҳурмат (16,6%)”, - деди Аида Балаева Сенатда бўлиб ўтган Ҳукумат соатида.
Унинг фикрича, оилавий қадриятларни мустаҳкамлашда ахборот сиёсати жуда муҳим.
“Оилавий қадриятларга оид босма, аудио, видео ва рақамли материаллар оммавий ахборот воситалари ва интернет ресурсларида мунтазам чоп этилмоқда. Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган дастурда жамиятнинг энг долзарб масалалари, жумладан, оилавий қадриятлар, эски ва янги урф-одатлар, оиладаги зўравонлик, болалар тарбияси, оила ва демография каби масалалар қамраб олинган”, - деди у.
Аида Балаева берган маълумотларга кўра, ҳозиргача оммавий ахборот воситаларида 4106 та материал эълон қилинган. Уларнинг 504 таси республика, 1527 таси ҳудудий, шунингдек, 2075 таси интернет ресурсларига тегишли маълумотлардир. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда 3671 та пост ёзилган.