Қозоғистонликлар Бокуга ҳафтасига 5 марта парвоз қилишлари мумкин бўлади

ASTANA. Kazinform - Air Astana авиакомпанияси AZAL (Azebaijan Airlines) билан код-шер ҳамкорликка кирди. Код-шер келишувга кўра, авиакомпаниялар «Боку-Алмати-Боку» йўналиши бўйича ҳафтасига 5 марта частотали қўшма парвозларни амалга оширади, деб хабар беради Kazinform.
None

Код-шер ҳамкорлик қозоғистонликларга кўпроқ саёҳат йўналишлари, мослашувчанлик, қулайлик ва парвозлар сифатини тақдим этади. Парвозларни битта чиптада бирлаштириб, йўловчилар Air Astana ҳамкор авиакомпанияларининг кенг йўналишлари ва хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

Мисол учун, агар битта ташувчининг рейси кечиктирилса ёки бекор қилинса, йўловчилар ҳамкор компаниянинг рейсларига қайта брон қилишлари мумкин.

Биринчи интерлайн келишуви 2005 йилда имзоланган ва шундан бери компания халқаро авиаташувчилар билан алоқаларни изчил мустаҳкамлаб боряпти. Ҳозирда у қуйидаги авиаташувчилар билан код-шер шартномаларига эга: Asiana Airlines, Bangkok Airways, Cathay Pacific, KLM Royal Dutch Airlines, Lufthansa, AZAL ва Turkish Airlines.


Сўнгги хабарлар