09:11, 29 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистонликлар армрестлинг бўйича Осиё парачемпионати ғолиби бўлди
QARAǴANDY. Kazinform – Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган армрестлинг бўйича Осиё парачемпионатида Қарағанди вилояти спортчилари Никита Ермаков ва Қанат Абдуақапов ғолибликни қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақалар 24-27 апрел кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган.
Қарағанди вилоятининг икки вакили Қозоғистон терма жамоаси сафида қитъа биринчилигида иштирок этди ва ҳар иккиси ҳам медалларни қўлга киритди.
Никита Ермаков ногиронлар аравачасида 55 кг вазн тоифасида иккита олтин медалга (чап ва ўнг қўллар) эга. Қанат Абдуақапов эса эшитиш нуқсони бўлган спортчилар ўртасида 70 килограмм вазн тоифасида иккита «кумуш»ни қўлга киритди.
Осиё чемпиони ва совриндорининг шахсий мураббийи Руслан Тусупеков.
Ўтган йили Никита Ермаков жаҳон чемпиони бўлди.
Муаллиф: Агата Мухамеджанова