Қозоғистонлик WBА чемпионлари жаҳон рейтингида юқорига кўтарилишди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Bохrеc.cом сайти қозоғистонлик боксчилар Бек Нурмағанбет (7-0, 5 КО) ва Евгений Павловнинг (7-0, 5 КО) АҚШдаги сўнгги ғалабаларидан сўнг позицияларини кўриб чиқишга қарор қилди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Нурмағанбет иккинчи раундда америкалик Хайнелл Уилер (7-2, 6 КО) устидан нокаут билан ғалаба қозонгандан кейин BохRеc суперўрта вазн тоифаси рейтингида беш поғонага кўтарилди - 73-ўриндан 68-ўринга.

Иккинчи раундда мексикалик Алексис Салидони (2-3, 1 КО) нокаутга учратган Павлов иккинчи енгил вазн тоифасида 62-ўриндан 55-ўринга кўтарилди.

Ҳар икки қозоғистонлик боксчи WBА Internanional версияси бўйича ўз вазнларида чемпиондир.


Сўнгги хабарлар