Қозоғистонлик ўқувчи дунёнинг 36 та етакчи университетидан таклифнома олди
ТURKISTAN. Кazinform — Сариағаш туманидаги Тўле би номидаги 7-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Ақжунис Атахан дунёнинг 36 та нуфузли университетига ўқишга таклифнома олди.

Ақжунис узлуксиз изланишлари туфайли катта муваффақиятларга эришди. У АҚШ, Канада, Дубай, Туркия, Малайзия университетларига ҳужжат топширган ва уларнинг барчасидан таклифнома олган. Улар орасида АҚШнинг 17 та, Дубайнинг 5 та, Туркиянинг 6 та, Малайзиянинг 5 та университетлари унга махсус грантлар тақдим этган бўлса, Канададаги битта университет уни президент стипендияси билан ўқишга қабул қилган.
— Ягона миллий тест синовларида 111 балл тўплаган Ақжунис халқаро муносабатлар йўналиши бўйича мутахассисликни танламоқда. У — мазкур таълим даргоҳида хорижий университетлардан кўплаб таклифнома олган биринчи ўқувчи. Ақжунис Атахон келажакда халқаро таълим олиб, мамлакат ривожига ҳисса қўшишни мақсад қилган, – деди Туркистон вилояти таълим бошқармаси матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари ёшларни келажак гарови бўлган сифатли таълим олишга даъват этгани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев