10:55, 22 Ноябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонлик триатлончи Aфрика Миллатлар Кубогида бронза медалини қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Екатерина Шабалина дам олиш кунлари Марокашнинг Даҳла шаҳрида триатлон бўйича Aфрика кубоги мусобақасида бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Оlypic.kz нашрига таяниб.
Екатерина Шабалинанинг якуний натижаси 01:01:34. Олтин ва кумуш медалларни япониялик Минори Икено ва Чисато Накаджима қўлга киритди. Мусобақада 15 давлатдан 37 нафар триатлончи иштирок этди.