Қозоғистонлик теннисчилар жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Қозоғистон қизлар терма жамоаси Испаниянинг Кордова шаҳрида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Billie Jean King Juniors Finals турнирини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Каzinform.

теннис
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Марат Шарипов шогирдлари илк учрашувида Аргентинани мағлуб этишди.

Даставвал Полина Слепцова (224 ITF Juniors ranking) ва Соль Айлин (117 ITF Juniors ranking) кортга чиқишди.

Баҳсли беллашув қозоғистонлик теннисчи фойдасига ҳал бўлди – 7:6 (9:7), 6:3.

Иккинчи ўйинда Анастасия Кримкова (576 ITF Juniors ranking) Жозефина Эстевисни (271 ITF Juniors ranking) 6:1, 3:6, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Жуфтликлар баҳсида Инкар Дуйсебай ва Анастасия Кримкова рақибларини мағлуб этди – 5:7, 6:4, 10:12.

Умумий ҳисоб 2:1, Қозоғистон фойдасига.

Жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг “В” гуруҳида Буюк Британия ва Қозоғистон терма жамоалари етакчилик қилмоқда.

Британияликлар бразилияликларни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бейбит Жуқаев Қозоғистоннинг иккинчи ракеткаси бўлгани ҳақида ёзган эдик.

Андрей Голубев ҳам София турнирининг чорак финалига чиқди.

Сўнгги хабарлар