Қозоғистонлик теннисчилар Туркия ва Норвегияда ўтказилган мусобақада ғолибликни қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчилар Туркия ва Норвегиядаги турнирларда ғолибликни қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, Григорий Ломакин Туркияда украиналик Олег Приходько билан жуфтлик баҳсларида ғолиб чиқди (мукофот жамғармаси – 15 AҚШ доллари).

Финалда Қозоғистон-Украина жуфтлиги япониялик Кайто Уесиги ва Тосихиде Мацуи устидан 7:5, 3:6, 10:5 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, Г.Ломакин ITF сериясининг жуфтлик баҳсларида 14-чи, мавсумдаги еттинчи чемпионлигини қўлга киритди.

Зангар Нурланули Норвегияда 14 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасидаги учинчи тоифадаги Tennis Europe яккалик баҳсларида чемпион бўлди.

Финалда З.Нурланули франциялик Лене Кутюрьени 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Бу йил Занғар Нурланули тўрт марта финалга чиқди, шундан иккитасида рақибини мағлуб этди. Ўзининг айтишича, у келаси йили ҳам Норвегияда ўйнайди.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар
telegram