Қозоғистонлик теннисчи Зарина Диас Японияга қарши баҳсда иштирок этади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон аёллар терма жамоаси 12-13 апрель кунлари Токиода Билли Жин Кинг кубоги саралаш босқичида Япония терма жамоасига қарши ўйнайди.

 Объявлен состав сборной Казахстана по теннису на матч против команды Японии
Фото: ktf.kz

Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур баҳсда иштирок этадиган жамоа маълум бўлди.

Юрий Шчукин бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан қуйидаги спортчилар танлаб олинди: Юлия Путинцева, Зарина Диас, Анна Данилина, Жибек Қуламбаева ва Аружан Сағиндиқова.

Малумки, З.Диас анчадан буён теннис баҳсларида қатнашмаётганди. Японияга қарши ўйин Ariake Coliseum аренаси кортида бўлиб ўтади.

Қозоғистоннинг етакчи теннисчиси Елена Рибакина Токиода иштирок этмайди. Бу йил ёзда Парижда Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Жамоа мураббийлар штаби Еленани тўрт йил ичида энг муҳим мусобақага пухта тайёргарлик кўриши учун Япония билан ўйинга таклиф қилмасликка қарор қилди. Елена учун Олимпия ўйинларида иштирок этиш жуда муҳим бўлади.

Сўнгги хабарлар