09:03, 02 Июнь 2024 | GMT +5
Қозоғистонлик теннисчи Тунисдаги турнир чемпиони бўлди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Григорий Ломакин Монастирда (Тунис) ITF турнирининг жуфтлик баҳсларида ғолиб чиқди. Мусобақанинг 1-ракеткалари Г.Ломакин ва россиялик Илья Симакин жами тўртта учрашув ўтказишди.

Ярим финалда Қозоғистон-Россия жуфтлиги америкалик Жордан Чиу ва ҳиндистонлик Роҳан Меҳрани 6:0, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Финалда Ломакин-Симакин мусобақанинг 4-ракеткалари португалиялик Педро Араухо - Хосе-Луис Маркесни 6:1, 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, шоҳсупага кўтарилди.