10:43, 27 Январь 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик теннисчи қизлари Ҳиндистон турнирининг ярим финалига йўл олди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик Жибек Қуламбаева ва Гўзал Айнитдинова Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида ITF W40 туркумига кирувчи турнирнинг ярим финалига йўл олди, деб хабар беради Kazinform.
Чорак финалда қозоғистонлик жуфтлик турнирнинг 4-ракеткаси ўзбекистонлик Нигина Абдураимова ва тайпейлик Ен-Шу Ланг билан куч синашди.
Дастлабки ўйинда Ўзбекистон – Тайпей дуети 6:2 ҳисобида зафар қучди. Бироқ у иккинчи сетда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган вақтда учрашувни давом эттиришдан бош тортди.
Шу тариқа, Ж.Қуламбаева ва Г.Айнитдинова ярим финалга йўлланма олди. Уларнинг келгуси рақиблари кейинроқ эълон қилинади.
Фото - Қозоғистон теннис федерацияси.