Қозоғистонлик теннисчи Франциядаги турнирнинг ярим финалига чиқди

ASTANА. Кazinform - Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларидаги биринчи, дунёнинг 57-ракеткаси Александр Недовесов Руан (Франция) челленжер турнирининг ярим финалига чиқди.

Александр Недовесов
Фото: ktf.kz

Мусобақанинг 3-ракеткаси сифатида қайд этилган А.Недовесов ҳиндистонлик Шрирамбалай Нараянасвами билан бирга иккита учрашувни муваффақиятли ўтказди.

Дастлаб Қозоғистон-Ҳиндистон жуфтлиги франциялик Жоффри Бланкано – Тристан Ламазинни 4:6, 6:1, 13:11 ҳисобида мағлуб этди.

Недовесов – Нараянасвами чорак финалда бразилиялик Марсело Демолинер – америкалик Кристиан Гаррисондан устун келди – 6:4, 6:4.

Қозоғистон-Ҳиндистон жуфтлиги финалга чиқиш учун швейцариялик Якуб Поль - чехиялик Матей Вочел билан беллашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина Хитойдаги мусобақанинг чорак финалига йўлланма олгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар