07:10, 02 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик таэквондочилар «Осиё болалари» турнирида тўртта медални қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик таэквондочилар учун Владивостокда «Осиё болалари» халқаро турнири якунланди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон таэквондо федерациясига таяниб.
Мусобақанинг иккинчи кунида 73 кг вазнда Елнур Муратхан жамоасига бронза медалини келтирди.
Мусобақанинг биринчи кунида қозоғистонлик Дария Манасқизи (63 кг) чемпион бўлган бўлса, Абдулла Абилқасим (63 кг) ва Аяжан Сапархан (55 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Шундай қилиб, қозоғистонлик таэквондочиларнинг жамғармасида 4 та медал.
Қозоғистон Республикаси терма жамоаси таркибида олти нафар таэквондочи иштроқ этди.
«Осиё болалари» халқаро ўйинларида жами 13 давлатдан 1355 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Фото: kaztkd.kz