Қозоғистонлик спортчилар Бутунжаҳон ўйинларида иштирок этади

ASTANА. Кazinform - 8-17 август кунлари Хитойнинг Чэнду шаҳрида йирик турнир бўлиб ўтади.

камондан отиш
Фото: Спортни ривожлантириш дирекцияси

Бутунжаҳон ўйинларида 1993 йилдан буён иштирок этиб келаётган қозоғистонликлар шу кунгача 6 та олтин, 4 та кумуш, 7 та бронза медалини қўлга киритган. Қозоғистонлик спортчилар 2022 йилда АҚШнинг Алабама штати Бирмингем шаҳрида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали билан энг юқори натижасига эришган эди.

Бу йил мусобақа спортнинг 34 тури бўйича ўтказилиб, 253 та медаллар жамланмаси ўйналади. 17 августга қадар ўтказиладиган ўйинларда 114 давлатдан 4000 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Бу йил Қозоғистондан 8 спорт тури бўйича рекорд даражадаги 31 нафар спортчи қатнашади. Улар WKF каратэ, муайтай, жиу-житсу, самбо (спорт ва жанговар), қояга кўтарилиш, камондан отиш, спорт акробатикаси ва ушу бўйича медаллар учун кураш олиб боради.

Бутунжаҳон ўйинларида спортчилар ноолимпия спорт турлари бўйича мусобақалашадилар. Мусобақа Олимпиададан бир йил кейин ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грецияда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қозоғистонлик полвонлар 11 та медални қўлга киритганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар