Қозоғистонлик спортчилар 4-10 май кунлари қандай мусобақаларда иштирок этадилар

ASTANA. Kazinform — 4-10 май кунлари бўлиб ўтадиган спорт мусобақалари жадвали эълон қилинди, деб хабар беради ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Түркістанда садақ атудан Қазақстан кубогының кезеңі басталды
Фото: ҰОК

5-10 май — камондан отиш бўйича Жаҳон кубоги 2-босқичи

Қозоғистон терма жамоасидан 8 нафар спортчи иштирок этади.

Ўтказиладиган жой: Шанхай (Хитой)

8-10 май — дзюдо бўйича Qazaqstan Barysy Grand Slam жаҳон чемпионати

Мамлакат шарафини 53 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Ўтказиладиган жой: Астана шаҳри

8-10 май — байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги

Мусобақада 12 нафар спортчи иштирок этади.

Ўтказиладиган жой: Сегед шаҳри (Венгрия)

8-10 май — қиличбозлик бўйича Гран-при (шпага, эркаклар ва аёллар)

Мамлакат шарафини 8 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Ўтказиладиган жой: Медельин шаҳри(Колумбия)

8-10 май — қояларга чиқиш (тезлик, комплекс) халқаро турнир

Қозоғистон терма жамоасидан 2 нафар спортчи иштирок этади.

Ўтказиладиган жой: Сучжоу шаҳри (Хитой)

8 май —енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа

Мусобақада икки нафар ҳамюртимиз иштирок этади.

Ўтказиладиган жой: Подебради шаҳри (Чехия).