Қозоғистонлик спортчи UFCдаги олтинчи жангини ўтказади

ASTANA. Kazinform – 19 ноябрдан 20 ноябрга ўтар кечаси қозоғистонлик Жалғас Жумағулов (14-7) UFC доирасидаги олтинчи жангини ўтказади, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None

У Лас-Вегасдаги (АҚШ) UFC Fight Night 215 мусобақасида иштирок этади. У ерда Жумағулов америкалик жангчи Чарльз Джонсон (11-3) билан жанг қилади. Жангни UFC расмий сайтида томоша қилишингиз мумкин. Жанг Астана вақти билан тахминан 02:00да бошланади.

Ҳозирда Жалғас Жумагулов UFCда бешта жанг ўтказган. Улардан бирида ғалаба қозонган, қолган тўрттасида эса мағлуб бўлган. 34 ёшли қозоғистонлик спортчи аввалроқ июн ойида рингга чиққан ва ҳакамлар қарори билан америкалик Джефф Молинага ютқазиб қўйганди.

Фото: sports.kz

Сўнгги хабарлар