Қозоғистонлик спортчи Бразилиядаги сурдлимпиада ўйинларида бронза медалини қўлга киритди
Ғарбий қозоғистон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Қаймен Есендияровнинг айтишича, Д.Ержанова 52 килограмм вазн тоифасида ғолиблар қаторидан жой олди.
Унга кўра, Дина Аралбековна 2018 йилдан буён Ғарбий Қозоғистон вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли имконияти чекланган шахслар спорт клубида (директори Аскербек Нурмуханов) спорт билан шуғулланади.
Шу вақт ичида у сурдо дзюдо бўйича Қозоғистон Республикаси чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби бўлди. 2021 йили Франциянинг Версал шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этган. Дзюдо бўйича Қозоғистон Республикаси спорт устаси.
Дина 2004 йил 12 мартда Ақтўбе шаҳрида туғилган. Ҳозирда Ғарбий Қозоғистон вилояти, Байтерек тумани, Мичурин қишлоғида яшайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилияда ёзги Сурдлимпиада ўйинлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.