Қозоғистонлик спортчи аёллар ўртасида Осиёнинг энг яхши курашчиси деб топилди

None
ASTANА. Кazinform - Аsian United Wrestling World (UWW Аsiа) 2022 йил якунларига кўра қитъанинг энг яхши курашчилари номини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform UWW Asia матбуот хизматига таяниб.

«Аёллар кураши» номинациясида Қозоғистон терма жамоаси вакили Жамила Бакбергенова энг яхши спортчи деб топилди.

26 ёшли Жамила Бакбергенова Осиё чемпиони, 2021 ва 2022 йиллардаги жаҳон чемпионатларининг икки карра кумуш медали совриндори. 23 декабр куни Қозоғистон Республикаси Спорт вазирлиги уни жорий йилнинг энг яхши спортчиси деб эълон қилди.

Жамила Бакбергеновадан ташқари, UWW Аsia қирғизистонлик Ақжол Маҳмудовни юнон-рум курашчилари орасида энг яхши деб топди. Эркин курашчилар орасида эса япониялик Таиси Нарикуни энг яхши деб топилди.

Фото: www.instagram.com/uww.asia

Сўнгги хабарлар