08:40, 04 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик шахматчилар Осиё қитъа чемпионатида медаллар қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – 25 октябрдан 4 ноябрга қадар Ҳиндистон (Деҳли)да қитъа бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қозоғистонлик Ринат Жумабаев шахмат бўйича Осиё чемпиони бўлди, «кумуш» Аристанбек Уразаевга насиб этди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон шахмат федерацияси матбуот хизматига таяниб.
Аёллар ўртасидаги блиц-турнирда қозоғистонлик шахматчи Ксения Балабаева 7-ўринни эгаллаб, кучли ўнталикка кирди.
Классик шахмат бўйича асосий турнирда қозоғистонлик Лия Қурманғалиева кучли бешликдан жой олди. Италияда ўтган (20 ёшгача) жаҳон чемпионатида Лия сўнгги турда чемпион Говхар Бейдуллаевани мағлубиятга учратиб, 6-ўринни эгаллади.