09:04, 05 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик Самат Сарсенули жиу-житсу бўйича жаҳон чемпиони бўлди
ASTANA. Кazinform – Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида қозоғистонлик жиу-житсу усталари ғолибликни қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform.
Қозоғистон жиу-житсу федерациясидан маълум қилишларича, Самат Сарсенули 56 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпиони бўлди.
Ақмолалик Бекзат Баймуратов катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳибига айланди.
У жанг сексиясида 77 килограмм вазн тоифасида иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик Руслан Исраилов олтин, Нуржан Ботирбеков ва Дархан Нартаев бронза медалига сазовор бўлди.
Фото: instagram.com/jj_kaz