Қозоғистонлик полвон юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Кazinform - Бугун Осиё чемпионатида юнон-рум кураши бўйича Алимхан Сиздиқов илк олтин медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Финалда у 130 килограмм вазн тоифасида жанубий кореялик Ким Мин Сок билан учрашди. Мусобақа бошида қозоғистонлик полвон рақибини 9:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шундай қилиб, ғалабага аввалроқ эришилди. Ўз вазн тоифасида Осиё чемпиони бўлди.

Бунгача Аманғали Бекболатов (55 кг), Мейрамбек Аинағулов (63 кг) ва Мақсат Ережепов (77 кг) кумуш медални қўлга киритган эди.

Нурсултан Турсунов (87 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Жадвалга кўра, эртага, 20 апрел куни 60, 67, 72, 82 ва 97 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар баҳс олиб боришади. Осиё чемпионатида Қозоғистон шарафини 10 нафар полвон ҳимоя қилмоқда.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар