Қозоғистонлик Никита Чирюкин ўқ отиш бўйича жаҳон чемпиони бўлди

None
Фото: olympic.kz
ОRAL. Кazinform – Қозоғистонлик Никита Чирюкин Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳрида бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Спортни ривожлантириш дирецияси матбуот хизмати хабарига кўра, Н.Чирюкин кичик калибрли тўппончадан 25 метр масофадан ўқ отишда муваффақият қозонди.

Чемпионнинг мураббийи - Рашид Юнусметов.

Хитойлик Чжан Чжихао кумуш медални қўлга киритган бўлса, жанубий кореялик Сук Жин Хонг кучли учликка якун ясади.

Чангвондаги жаҳон чемпионати 25 июль куни якунланади. Бу йилги мусобақага дунёнинг 45 давлатидан 600 дан ортиқ спортчи жам бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик Арина Алтухова ўқ отиш бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram