Қозоғистонлик мактаб ўқувчилари нуфузли халқаро олимпиадада 4 та медалга эга бўлди
ASTANA. Kazinform — Мактаб ўқувчилари ўртасидаги энг нуфузли халқаро фан олимпиадалари – IChO, IMO, IPhO, IBO, IGeO, IOL ва IOI якунланди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Сукре шаҳрида (Боливия) информатика бўйича IOI-2025 халқаро олимпиадаси якунланди.
Икки тур якунига кўра, Қозоғистон терма жамоаси юқори натижа кўрсатиб, учта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.
- Максим Цой — Алматидаги Республика физика-математика мактабининг 11-синф ўқувчиси
- Мансур Мамадохунов — Қизилўрда вилоятидаги БИЛ 10-синф ўқувчиси
- Акежан Асқар - Семейдаги НИМ 11-синф ўқувчиси
- Даужан Бекетов — Алматидаги шаҳридаги 165-сонли ихтисослаштирилган лицейнинг 9-синф ўқувчиси
Жамоа етакчилари: Astana IT University катта мураббийи Темирлан Қайратули Сатилханов ва IITU спорт дастурлари бўйича мураббийи Айбар Муратули Куанишбай.
Информатика бўйича халқаро олимпиада (IOI) биринчи марта 1989 йилда Болгарияда ўтказилган. Қозоғистон терма жамоаси ушбу нуфузли мусобақада 1998 йилдан буён иштирок этиб келади.Бу вақт мобайнида қозоғистонлик мактаб ўқувчилари жами 75 та медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик мактаб ўқувчилари физика бўйича халқаро олимпиадада саккизта медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.