Қозоғистонлик ўқувчи карлар учун мобиль илова ишлаб чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султанлик 11 синф ўқувчиси Ҳакназар Абилда карлар учун овозли матн ёзиш функциясига эга мобиль иловани ишлаб чиқди, деб хабар беради Kazinform Нур-Султандаги Халқаро мактаб матбуот хизматига таяниб.
None
None

Puthon дастурлаш тилидаги қўшимча расм/фотодаги ёзувни ва овозни матнга ўзгартиради. Ўқувчининг сўзларига кўра, виртуал ёрдамчи ва матнни аниқлаш сканери нафақат карларнинг ҳаётини осонлаштиради, балки смартфон фойдаланувчиларининг кундалик ҳаётига ҳам ҳисса қўшади.

«Ўйлайманки, таклиф қилинаётган лойиҳа жамият учун фойдали бўлади: карлар ва оддий фойдаланувчилар учун. Матнни қўлда ёзиш ўрнига, овоз чиқариб ўқишади. Мобиль илова бир вақтнинг ўзида матнни таржима қилиш функциясига ҳам эга. Ҳаммаси бўлиб, виртуал ёрдамчи 20 га яқин функцияни бажаради», - дейди Ҳакназар Абилда.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Ватанга таъзим» ўқувчилар ўртасида ўтказилган NIS онлайн танловида унинг иши юқори баҳоланди. У 21 та мактабдан тақдим этилган 46 та энг яхши асарлар гуруҳида ғолиб чиқди.

Ёш новаторнинг сўзларига кўра, келажакда у Play Market ва Аpp Store платформаларида иловани ишга туширишни ва кўрлар учун хусусиятларни қўшишни режалаштирмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 5 фоиздан кўпроғи эшитиш қобилиятидан маҳрум. Қозоғистонда уларнинг сони 150 мингга яқин.

Сўнгги хабарлар