Қозоғистонлик курашчи қизлар Варшавада 2 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди

None
ASTANA. Кazinform – Польша пойтахти Варшавада хотин-қизлар кураши бўйича ХХVII Poland Open халқаро мусобақасида қозоғистонлик курашчилар 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Спортни ривожлантириш дирекцияси хабарига кўра, Польша терма жамоаси умумжамоа ҳисобида етакчилик қилган бўлса, Қозоғистон ва Канада кучли учликка кирди.

Финалда Қозоғистонлик Ирина Казюлина (65 кг) украиналик Юлия Лесковецга, Анастасия Панасович (72 кг) франциялик Кендра Огюстен Джоселин Дачерга имкониятни бой берди.

Бундан ташқари, Айнур Ашимова (55 кг), Диана Қаюмова ва Гулдана Бекеш (59 кг) ўз вазнларида бронза медалига сазовор бўлди.

Ғарбий Қозоғистон вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, Ғарбий қозоғистонлик Анастасия Панасовичнинг биринчи мураббийи Баймурат Абдраҳманов ҳисобланади. Унинг ҳозирги шахсий мураббийи Мусабек Нарегеев.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram