Қозоғистонлик қиличбозлар Италияда ўтадиган Гран-прида иштирок этади

АSTANА. Kazinform - Қозоғистон терма жамоаси қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича Италиянинг Турин шаҳрида ўтадиган Гран-при сериясидаги турнирда иштирок этади.

қиличбозлик
Фото: ҚР МОҚ

ҚР МОҚ маълумотига кўра, мазкур йирик халқаро мусобақа 5-7 февраль кунлари ўтказилади.

Италияда мамлакат шарафини София Ақтаева, Алёна Гноева, Ғалим Нуримов ва Тимофей Семёнов ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Қиличбозлик бўйича Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Айбар Қайим Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтган кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар