Қозоғистонлик ёш теннисчи Туркиядаги турнирда чемпион бўлди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Ева Коришева Истанбулда ўтказилган 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида теннис бўйича Европанинг иккинчи тоифали турнирида чемпион бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, нуфузли мусобақада Европадан 64 нафар спортчи иштирок этди.

Ақтўбе теннис мактаби битирувчиси Е. Коришева мусобақанинг 4-ракеткаси сифатида қайд этилди. У финалда ушбу ёш тоифасидаги Чехиянинг 9-ракеткаси Яна Коваcковани 6:1, 7:6 ҳисобида мағлуб этди. Шундай қилиб, Ева учинчи марта Tennis Europe турнирининг яккалик баҳсларида энг яхшисига айланди.

Е. Коришева айни дамда Европа теннис федерацияси рейтингида 61-ўринни эгаллаб турибди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Сўнгги хабарлар