Қозоғистонлик ёш теннисчи Ҳиндистондаги турнир чемпиони бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик Сандуғаш Кенжебаева Пуна шаҳрида (Ҳиндистон) ITF U-18 биринчи тоифа турнирининг жуфтлик баҳсларида чемпион бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, С.Кенжебаева, ҳиндистонлик Сухита Марури жуфтлиги финалда қозоғистонлик Еркежан Арстанбекова ва Жанель Рустемова билан бош соврин учун баҳс олиб борди.

Учрашув икки ярим соатга яқин давом этди. Сандугаш Кенжебаева ва Сухита Марури 6:4, 2:6, 10:8 ҳисобида ғалаба қозониб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.


Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар
telegram