Қозоғистонлик дзюдочилар Будапештда бўлиб ўтадиган masters турнирида иштирок этади

ASTANA. Kazinform – 4-6 август кунлари Венгрия пойтахти Будапештда дзюдо бўйича masters турнири бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

ҚР Спортни ривожлантириш дирекцияси хабар беришича, бу олимпиада ва жаҳон чемпионатидан кейинги босқичдаги мусобақа ҳисобланади. Шундай экан, унда ҳар бир вазн тоифасининг энг яхши 36 нафар татами устасигина иштирок этиши мумкин.

Бу ерда ҳар бир вазн тоифасида етакчи спортчига 1800 рейтинг очкоси берилади. Демак, Париж олимпиадасига йўлланма қисман қўлга киритилади.

Қозоғистон шарафини 10 нафар эркак ва 4 нафар аёл спортчи ҳимоя қилади.

Миллий терма жамоа рўйхати:

Эркаклар: Елдос Сметов (60 кг), Мағжан Шамшадин (60 кг), Нурқанат Серикбаев (60 кг), Ғусман Қирғизбаев (66 кг), Жансай Смағулов (73 кг), Данияр Шамшаев (73 кг), Абилайхан Жубаназар (81 кг), Дидар Хамза (90 кг), Нурлихан Шархан (100 кг), Ғалимжан Қириқбай (+100 кг).

Аёллар: Ғалия Тинбаева (48 кг), Аруна Жангельдина (78 кг), Камила Берлиқаш (+78 кг), Ақерке Рамазанова (+78 кг).

Мусобақада 56 давлатдан жами 422 нафар дзюдочи куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар