Қозоғистонлик дзюдочи Елдос Сметов Загребдаги турнирни муддатидан олдин ғалаба билан бошлади

None
None
ZAGREB. Кazinform - Бугун, 15 июл куни Загребда (Хорватия) дзюдо бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи йирик турнир бошланди. Қозоғистон терма жамоаси етакчиларидан бири Елдос Сметов ўз ўйинини ишончли ғалаба билан бошлади, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Иккита Олимпиада совриндори биринчи босқичда туркиялик Эйдер Токтай билан тўқнаш келди. Спортчилар бир нечта огоҳлантиришлар олди, аммо самарали усул қўллашшнинг иложи бўлмади.

Бироқ, асосий вақт якунига етмасдан Сметов Тоқтайнинг заиф жойини топди ва «иппон» очкосини қўлга киритди ҳамда шу орқали рақибни муддатидан олдин мағлуб этди.

Кейинги босқичда у исроиллик Роналд Коколаев билан беллашади.

Фото: оlympic.kz


Сўнгги хабарлар
telegram