Қозоғистонлик боксчилар Бокудаги халқаро турнирда иштирок этади
ASTANА. Кazinform - Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича ўтказиладиган халқаро турнирда Қозоғистон терма жамоаси боксчилари ҳам иштирок этади.

Қозоғистон Республикаси бокс федерациясидан маълум қилишларича, ушбу турнир 23 март куни старт олади. 10 дан ортиқ давлатдан 100 дан ортиқ боксчи иштирок этадиган турнирда Қозоғистон терма жамоаси 11 вазн тоифасида куч синашади.
Қозоғистон терма жамоасини Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган биринчи қозоғистонлик боксчи Қамшибек Қонқабаев бошлаб боради.
Мусобақада иштирок этадиган Қозоғистон боксчилари:
48 кг: Темиртас Жусипов
51 кг: Дамир Абдиқадир
54 кг: Тимур Қабешов
60 кг: Талғат Сиримбетов
63,5 кг: Серик Темиржанов
67 кг: Бақтияр Смағулов
71 кг: Дархан Дуйсебай
75 кг: Тимур Нурсейитов
86 кг: Бекзат Танатар
92 кг: Сағиндиқ Тоғамбай
92+ кг: Қамшибек Қонқабаев.