Қозоғистонлик боксчи украиналик рақибини нокаутга учратди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи Нурсултан Аманжолов (3:0, 2 КО) касбий рингдаги учинчи жангини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
None

Нурсултан Аманжолов Алматидаги бокс учрашувида иштирок этиб, украиналик Семен Пахомов (2-16, 2 КО) билан жанг қилди.

Супероғир вазн тоифасидаги жанг олти раундга мўлжалланган эди. Бироқ, охиригача етиб бормади. Учинчи раундда Н.Аманжолов тезкор комбинацияни амалга ошириб, рақиб жигарига қаттиқ зарба бериш билан якунлади.

Оғир нокаутдан сўнг С.Пахомов узоқ вақт ўзига кела олмади.

Шу тариқа Нурсултан Аманжолов касбий боксдаги тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. Семен Пахомов эса 17-марта мағлуб бўлди.



Сўнгги хабарлар