17:05, 10 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик боксчи Санжар Ташкенбай Осиё чемпионати финалига чиқди
ASTANA. Кazinform – Санжар Ташкенбай Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионати финалига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Қозоғистонлик ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Санжар Ташкенбай биринчи бўлиб рингга чиқди.
Санжар 48 килограмм вазнда ҳиндистонлик Говинд Кумар Саҳани билан жанг қилди.
Жангнинг биринчи раундида беш ҳакамдан учтаси Санжарни ғолиб деб топган бўлса, иккинчи раундда қозоғистонлик боксчи устунликни сақлаб қолди. Бундан ташқари, ҳиндистонлик спортчи огоҳлантириш олди ва бир очко олиб ташланди. Якуний ҳисоб 4:0 Санжар фойдасига.
Санжар Ташкенбай сўнгги баҳсда япониялик боксчи билан олтин медал учун жанг қилади.
Бугун яна 11 нафар қозоғистонлик боксчи ярим финалда мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ