Қозоғистонлик боксчи қизлар Польшада ўнта олтин медални қўлга киритдилар
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон бокс бўйича аёллар терма жамоаси Польшада ўтказилган Silesian Open халқаро турнирида 14 та медални қўлга киритди. Жамоа ҳисобида 10 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаль бор, деб хабар беради Kazinform агентлиги Informsports.kzга таяниб.
Мусобақа 23-29 август кунлари Гливице шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 18 та давлатдан 200 га яқин спортчи иштирок этди.
Турнир якунларига кўра, қозоғистонлик боксчи қизлар 10 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.
U17 ёш тоифасида Нурайим Қудайберген (52 кг), Балим Ғабитқизи (60 кг), Мадина Нурманова (63 кг) ва Аяулим Оспанова (70 кг) ғолиб бўлди.
U19 тоифасида олтин медалларни Асилай Мурат (48 кг), Мадира Жумахан (51 кг), Жанел Имантаева (54 кг), Камила Оспанова (70 кг), Алтингул Аймухан (75 кг) ва Зарина Тўлибай (+80 кг) қўлга киритди.
Турнирнинг кумуш медалларига Ақнур Турсинғали (60 кг) ва Айдана Убайдуллақизи (80 кг) сазовор бўлди.
Бронза медалларни эса Марал Тўлепберген (54 кг) ва Рамина Маханова (57 кг) қўлга киритди.