Қозоғистонлик ҳарбий шифокорлар япониялик ҳамкасбларининг тажрибасини ўрганмоқда

TOKYO. Kazinform – Қозоғистон Қуролли Кучлари ҳарбий шифокорлари делегацияси Токиода амалий ташриф билан бўлиб, ҳамкор мамлакатларда тиббий хизмат кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот алмашди, дея хабар беради Kazinform ҚР мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Қозоғистон делегацияси Япония ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари бош ҳарбий-тиббий бошқармасининг ташкилий тузилмаси, унинг таркиби ва вазифаларини ўрганди.

Япония томони махсус тиббий машғулотлар ўтказиш, фавқулодда вазиятларда ҳарбий шифокорларнинг фаолияти, БМТ тинчликпарвар миссияларида ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.

Қозоғистонлик мутахассисларга дала кўчма комплекси ва тинчликпарвар госпитал жиҳозлари тақдим этилиб, жароҳатланганларни эвакуация қилиш тамойиллари ҳақида сўзлаб берилди.

Япониялик ҳарбий шифокорлар билан биргаликда симуляция технологияларидан фойдаланган ҳолда операция ўтказишди.

Шунингдек, таълим муассасаларида бўлиб, Япония ўзини ўзи мудофаа қилиш қўшинларининг тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш тизими, таълим муассасаларининг моддий-техник базаси билан яқиндан танишди.

Япония Мудофаа вазирлигида бўлиб ўтган якуний учрашувда томонлар ҳарбий тиббиёт, таълим ва фан, радиологик, кимёвий ва биологик ҳимоя, тинчликпарвар миссиялар соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий жиҳатларини атрофлича муҳокама қилдилар ва келгуси йил учун ўзаро ҳамкорлик режасини белгилаб олдилар.

Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар