Қозоғистонлик ҳарбий хизматчилар «Жаҳон жангчиси» халқаро танловига тайёргарлик кўрмоқда

Бирлашмалар ва бўлинмаларда дастлабки мусобақалар ташкил этилиб, улар давомида энг яхши тайёрланган ҳарбий хизматчилар аниқланади.
«Шарқ» ҳудудий қўмондонлигида «Жаҳон жангчиси» танловига дастлабки саралашдан муваффақиятли ўтганлар орасида катта сержант Дархан Аслан, 3-тоифали сержант Александр Масяев, ефрейтор Берикжан Тўлеуов ва оддий аскар Индира Алписбаева бор. Энди улар Қуролли Кучлар миқёсида рақобатлашишлари керак.
– Саралаш мусобақалари натижалари йилдан-йилга яхшиланиб, танловда иштирок этиш истагини билдирувчилар сони ортиб бормоқда. Буларнинг барчаси ҳарбий хизматчиларнинг касбий савияси ошишига хизмат қилмоқда, – дейди танк бригадаси сержанти, 1-тоифали сержант Алмас Жанисов.
2009 йилдан буён Қозоғистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари 2018 йилдан буён Халқаро армия ўйинлари дастурига киритилган «Жаҳон жангчиси» мусобақасида иштирок этиб келмоқда. Бу ҳарбий спорт мусобақаси, жанговар тайёргарлик фанлари бўйича меъёрларни амалга ошириш, интеллектуал тур, шунингдек, адабий-бадиий, ижодий беллашувни ўз ичига олган беш босқичдан иборат мусобақадир.
2021 йилда Арманистонда ўтказилган мусобақада Қозоғистон Қуролли Кучлари жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.