19:42, 15 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик Алинур Хамзин «Славян бозори» фестивали лауреати бўлди
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонлик 12 ёшли Алинур Хамзин «Славян бозори» халқаро мусиқа фестивали лауреати бўлди ва иккинчи даражали диплом билан тақдирланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Танловнинг биринчи кунида у Мукағали Мақатаев қаламига мансуб «Қазағым-ай» қўшиғини ижро этди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари Алинурнинг чиқишларини юқори баҳолаб, 70 балл билан тақдирлашди. Танловнинг иккинчи кунида ёш ижодкор Уильям «Смоки» Робинсоннинг «Who'sLovin'You» қўшиғини куйлади. Ҳакамлар Алинурнинг чи0ишини 68 балл билан баҳолади. Хулоса қилиб айтганда, ёш хонанда 138 балл тўплади. Эслатиб ўтамиз, бу йилги «Славян бозори» фестивалининг ғолиби беларуслик Елисей Касич бўлди.
Муаллиф: Алихан Асқар