Қозоғистонлик 15 ёшли спортчи Россиядаги турнирда грэпплинг бўйича жаҳон чемпиони бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонлик 15 ёшли Жибек Кулумбетова Россия Федерацияси пойтахтида бўлиб ўтган турнирда грэпплинг бўйича жаҳон чемпиони бўлди, деб хабар берадида Кazinform мухбири.

World championship grappling/grappling GI Moscow 2021 жаҳон чемпионатининг 44 килограмм вазн тоифасида финалга чиққан Жибек Қулумбетова россиялик рақибини 8:4 ҳисобида мағлуб этди.

Ғалаба йўлида у учта жанг ўтказди.

«Рақибларнинг барчаси кучли эди. Aйниқса, финалда қийин кечди. Рақибни «бўғиш» орқали мағлуб этиш имконияти мавжуд эди. Лекин у имкон бермади. Мен ғалаба қозондим, чунки сўнгги дақиқаларгача бор кучимни сарфладим. Мен бундан хурсандман. Биз турнирга пухта тайёргарлик кўрдик. Мен ҳатто вазн йўқотишим керак эди. Энди ўзимга келганимдан кейин яна машғулотларга киришаман», - деди жаҳон чемпиони.

Шунингдек, у ота-онасига, мураббий Нурсултон Оринбасаровга, Алмати вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Нурбахит Тенгизбоевга ва барча қозоғистонликларга қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирди. Турнирда тўққиз давлатдан болалар, ўсмирлар ва фахрийлар иштирок этишди.


Жибек Кулумбетова Сағадат Нурмағамбетов номидаги «Сағадат ботир – QТТ» клубида ҳамда Алмати вилояти Или туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби номидан иштирок этади. Яқинда Бирлашган Aраб Aмирликлари пойтахтида жиу-житсу бўйича тўртинчи марта жаҳон чемпиони бўлди.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар