Қозоғистонга тўғридан-тўғри инвестициялар оқими 28 фоизга ошди

ASTANA. Кazinform - Геосиёсий вазият ва январ воқеаларига қарамай, инвесторлар Қозоғистонга нисбатан ижобий тенденцияни сақлаб келмоқда. Шундай қилиб, Қозоғистонга тўғридан-тўғри инвестициялар оқими 28 фоизга ошди. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Ўтган йили биз инвестицияларни жалб қилиш бўйича пандемиядан олдинги даражага эришдик. Бу сумма 23,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Жорий йилнинг биринчи ярмида жалб қилинган тўғридан-тўғри инвестициялар бўйича маълумотларга эгамиз – 14,5 миллиард АҚШ доллари, ўтган йилга нисбатан 28 фоизга ошган. Бу геосиёсий вазият, январ воқеаларига қарамай, инвесторлар томонидан республикамизга нисбатан ижобий тенденция сақланиб қолаётганидан далолат беради. Инвестициялар оқими 28 фоизга ошди. Умид қиламизки, йил охиригача биз режалаштирган 24 миллиард долларни тўплай оламиз», — деди ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари МКХда бўлиб ўтган брифингда.

Алмас Айдаров Президент томонидан қўйилган вазифани амалга ошириш – яқин 7 йилда Қозоғистон иқтисодиётига ташқаридан камида 150 миллиард АҚШ доллари жалб этишни таъкидлади.

«Бунинг учун бироз иш қилиш керак. Биз учун энг муҳими жами инвестициялар ҳажмининг ўсиши эмас, балки унинг сифат жиҳатидан ўзгаришидир», — дея қўшимча қилди спикер.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар