Қозоғистонга сайёҳлар кўпроқ қайси давлатлардан келади
ASTANA. Kazinform – 2024 йилда Қозоғистонга турли туристик мақсадларда саёҳат қилган 15,3 миллион хорижий меҳмон ташриф буюрди, иш ёки доимий яшаш учун келганлар бундан мустасно, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Туризм ва спорт вазирлигига таяниб.

Туризм вазирлиги маълумотларига кўра, 15,3 миллион меҳмондан 10,4 миллион киши мамлакатда бир суткадан кўпроқ бўлган, бу эса уларни хорижлик сайёҳлар қаторига киритиш имконини беради. Ўртача қолиш муддати 4 кун.
Қозоғистонга ташриф буюрувчилар сони бўйича МДҲдан ташқари давлатлар бешлигига қуйидагилар киради:
- Биринчи ўрин - Хитой
2024 йилда Қозоғистонга 655 минг Хитой фуқароси келган. Сезиларли ўсиш визасиз режимнинг жорий этилиши ва ҳаво қатновининг кенгайиши билан боғлиқ.
- Иккинчи ўрин – Ҳиндистон
Мамлакатга 146 минг Ҳиндистон фуқароси келган. Қизиқиш тўғридан-тўғри рейслар, соддалаштирилган виза режими ва туристик йўналишларни ривожлантириш орқали қўллаб-қувватланади.
- Учинчи ўрин – Туркия
130 минг турк фуқароси ўз саёҳати учун Қозоғистонни танлади. Бунга мунтазам ҳаво қатнови ва маданий ва ишбилармонлик алоқаларининг мавжудлиги таъсир кўрсатади.
- Тўртинчи ўрин - Германия
2024 йилда бу мамлакатдан Қозоғистонга 92 минг меҳмон келган. Асосий қизиқиш этнотуризм, табиий ландшафтлар ва маданий объектларга қаратилган.
- Бешинчи ўрин - Жанубий Корея
Қайд этилишича, ўтган йили Қозоғистонга Жанубий Кореядан 40 минг меҳмон келган. Бу мамлакатдан сайёҳлар оқими барқарор ўсиб бораётганини кўрсатмоқда. Асосий омиллар тўғридан-тўғри рейсларнинг мавжудлиги, соддалаштирилган виза режими, шунингдек, Қозоғистон табиати, миллий таомлари ва маданий меросига қизиқиш ортиб бораётгани.