13:19, 10 Май 2021 | GMT +5
Қозоғистонга ПЗР тестсиз учиб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 9 май куни Қозоғистонга Германия, Мальдив Республикаси, БАА, Миср, Туркия, Украина, Грузия, Тожикистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан 24 та халқаро рейслар учиб келган, деб хабар беради Kazinform санитария-эпидемиология назорати қўмитасига асосланиб.
Ўтган кун давомида Қозоғистонга 4013 йўловчи учиб келган. Шу жумладан:
Алмати аэропорти - 13 рейс, 2380 йўловчи;
Нур-Султан аэропорти - 7 рейс, 1 193 йўловчи;
Чимкент аэропорти - 1 рейс, 145 йўловчи;
Атирау аэропорти - 1 рейс, 159 йўловчи;
Ақтау аэропорти - 2 рейс, 136 йўловчи қабул қилган.
Бундан ташқари, 2021 йил 9 май куни Тошкент-Алмати рейси билан ПЗР сертификатисиз учиб келган Ўзбекистон фуқароси Алмати аэропортидан депортация қилинди.