Қозоғистонга бир қатор давлатлардан учувчисиз учиш аппаратлари келтирилди
«Сўнгги пайтларда дунё мамлакатларида рўй бераётган қуролли тўқнашувлар учувчисиз учиш аппаратларининг муҳим ўрин тутишини кўрсатмоқда. Шу муносабат билан мамлакатимизда бу борада тегишли чоралар кўрилмоқда. Ҳозир биз ушбу қурилмаларни сотиб олмоқдамиз ва уларни ишлаб чиқаришни бошладик», – деди С. Камалетдинов Сенатнинг ялпи мажлисидан кейин журналистлар саволларига жавоб берар экан.
Шу муносабат билан у қайд этилган қурилмаларни Қозоғистонда ишлаб чиқариш режаси ҳақида гапириб берди.
«Бизда Исроилнинг учувчисиз учиш аппаратлари мавжуд, шунингдек, ХХРдан етказилди. Туркия компаниялари билан қўшма корхона ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, маҳаллий қурилмаларни синовдан ўтказиш давом этмоқда», — деди вазир ўринбосари.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов