Қозоғистонга балиқ Норвегия, Чили, Исландиядан етказиб берилади

ASTANА. Кazinform – ҚР Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси балиқ савдоси бўйича қизиқарли фактлар билан ўртоқлашди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
None

2021-2022 йилларда 196,3 миллион АҚШ долларига тенг 50,2 минг тонна балиқ (2021 йилда 24 минг тонна, 2022 йилда 26,2 минг тонна) импорт қилинди.

Жумладан, Норвегиядан 125 миллион долларга 31,2 минг тонна, Чилидан 16,9 миллион долларга 2 минг тонна, Исландиядан 2,3 миллион долларга 1,2 минг тонна, Вьетнамдан 3,2 миллион долларга 700 тонна, Хитойдан 800 минг долларга 200 тонна ва бошқа Европа давлатларидан балиқ олиб келинган.

Экспортга келсак, 94,3 миллион АҚШ долларига 19,7 минг тонна балиқ жўнатилди (2021 йилда 31,4 миллион долларга 8,3 минг тонна, 2022 йилда 62,9 миллион долларга 11,2 минг тонна).

Шу жумладан, Германияга - 25,1 миллион долларга 4,4 минг тонна, Нидерландияга - 17 миллион долларга 2,7 минг тоннаси, Литвага - 14,7 миллион долларга 2,2 минг тонна, Украинага - 1,6 миллион долларга 1,4 минг тоннас, Ўзбекистонга - 800 минг долларга 1,2 минг тонна, Хитойга 300 минг долларга 300 тонна ва бошқа Европа давлатларига балиы экспорт қилинди.

«2021, 2022 ва 2023 йилларнинг 4 ойи бўйича божхона статистикаси асосида бошқа давлатлардан олиб келиниши талаби юқори бўлган балиқ турлари аниқланди. Асосий етказиб берувчилар Норвегия ва Чили. Музлатилган Атлантика ва Дунай лосослари, скумбрия ва селд балиғи айниқса талабга эга. Музлатилган балиқ Европанинг бошқа давлатларидан ҳам келтирилади. Уч йилнинг дастлабки 4 ойида 17 минг тонна чучук сув балиқнинг орқа гўшти музлатилган ҳолда Германия, Литва, Нидерландия ва Европанинг бошқа мамлакатларига 111,1 миллион долларга экспорт қилинди», — дейилади Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Божхона статистикасига кўра, 2023 йилнинг 4 ойида 38,8 миллион долларга 10,7 минг тонна балиқ хориждан етказилди, 26,7 миллион долларга 4,6 минг тонна балиқ экспорт қилинди.

Жорий йилда балиқ асосан Норвегия (5,7 минг тонна), Исландия (600 тонна), Вьетнам (100 тонна), шунингдек, Европанинг бошқа давлатларидан етказиб берилди. Германия (1,1 минг тонна), Нидерландия (800 тонна), Литва (500 тонна), Украина (100 тонна), Хитой (300 тонна), Ўзбекистон (200 тонна) ва Европанинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи
Сўнгги хабарлар