Қозоғистондан Германияга нефть етказиб беришнинг қандай йўллари кўриб чиқилмоқда

None
ASTANА. Кazinform – «ҚазМунайГаз» МК АЖ Қозоғистондан Германияга нефть етказиб бериш бўйича қандай йўналишлар кўриб чиқилаётганини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

21 декабр куни «ҚазМунайГаз» 2023 йил январида Германияга нефть жўнатиш имкониятини кўриб чиқаётгани маълум бўлди.

«Қозоғистондан Германияга нефть етказиб бериш учун Атирау-Самара йўналиши ва «Дружба» нефть қувури кўриб чиқилмоқда. Ҳали аниқ ҳажмлар аниқланмаган ва бу қозоғистонлик юк жўнатувчилар учун мавжуд нефть етказиб бериш йўналишларига нисбатан ушбу йўналишнинг самарадорлигига боғлиқ бўлади», — дея агентлик саволига миллий компания жавоб берди.

Компания маълумотларига кўра, «Транснефть» тизими орқали экспорт учун нефтни ташиш Қозоғистон томонининг илтимосига биноан амалга оширилмоқда. Айни дамда Россия томони Қозоғистон нефтини Германия йўналишидаги «Дружба» нефть қувури орқали етказиб беришга розилик бериш масаласини ишлаб чиқмоқда. Тегишли ариза Қозоғистон томони томонидан юборилган.

2021-йилда Атирау-Самара орқали 12,2 миллион тонна нефть, шу жумладан, Туймази-Омск-Новосибир-2 нефть қувури орқали 1 миллион тонна Павлодар нефть-кимё заводи маҳсулоти ташилди.

2022 йил охирига келиб эса юк ташиш ҳажми 10,4 миллион тоннагача камайиши кутилмоқда, бироқ Павлодар заводидаги аввалги юк ташиш ҳажми 1 миллион тоннагача сақланиб қолади.

Фото: longislandbusiness.com

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар