Қозоғистондан Европага виза режими енгиллаштирилиши мумкин

None
ASTANА. Каzinform – Қозоғистондан Европа Иттифоқи мамлакатларига саёҳат қилаётган фуқаролар учун виза режими енгиллаштирилиши мумкин, деб хабар беради Каzinform мухбири.

«14-15 май кунлари ҚР Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Бельгияга амалий ташрифи доирасида Европа Иттифоқининг юқори даражадаги расмийлари билан учрашувлар ўтказди. Унинг хулосалари асосида қозоғистонликлар учун виза тартибини соддалаштиришни амалга ошириш юзасидан маслаҳатлашувларни бошлаш бўйича келишувга эришилди», — дейилади Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг Kazinform агентлигига берган жавобида.

23 май куни Ташқи ишлар вазирлиги биносида бўлиб ўтган «Қозоғистон Республикаси – Европа Иттифоқи» ҳамкорлик қўмитасининг 20-йиғилиши доирасида Европа Иттифоқига Қозоғистон томони мазкур келишувга мувофиқ расмий маслаҳатлашувларни бошлашга тайёрлиги маълум қилинди.

«Енди Европа томонидан виза режимини енгиллаштириш алгоритми ва механизми бўйича аниқ жавоб берилади. Бу борада музокаралар давом этмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар
telegram