20:36, 23 Июнь 2025 | GMT +5
Қозоғистонда ёмғир, кучли шамол эсиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК Қозоғистонда 2025 йил 23-25 июнь кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinfrom агентлиги.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, фаол циклонлар ва улар билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтлари Қозоғистон ҳудудидан ўтишда давом этиб, беқарор об-ҳаво шароитини юзага келтирмоқда.
“Яқин кунларда мамлакатда ёмғир, кучли шамол эсиши ва момақалдироқ бўлиши кузатилади. Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб, дўл ёғиши ва иссиқликнинг босқичма-босқич пасайиши кутилмоқда — термометрлар +20…+28°С гача, мамлакат шимолида +15…+23°С гача, жанубда+25…+33°C гача тушади”, — дейилади Қазгидромет хабарида.