Қозоғистонда йил бошидан бери қанча жуфтлик никоҳдан ўтган
ASTANА. Кazinform — Статистика маълумотларига кўра, биринчи чоракда Қозоғистонда 21 351 та никоҳ қайд этилган, деб хабар беради "Фуқаролар учун ҳукумат" давлат корпорацияси матбуот хизмати.
Никоҳлар сони бўйича етакчи ҳудудлар:
- Алмати
- Астана
- Туркистон вилояти
- Чимкент
- Қарағанди вилояти
Бу рақамлар шуни кўрсатадики, вақт ва шароитдан қатъи назар, қозоғистонликлар севгига ишонишда давом этмоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда никоҳ узуклари нархи ошди.