Қозоғистонда янги байрам жорий этилади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонда янги байрам пайдо бўлиши мумкин, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ashyq НҲА порталида эълон қилинган Ҳукумат қарорига кўра, ноябрь ойининг иккинчи пайшанбаси мамлакатда Сифат куни байрами сифатида белгиланади.

Қозоғистонда тегишли байрамнинг жорий этилиши истеъмолчиларнинг сифатли товар ва хизматларга доимий қизиқишини шакллантиришга, мамлакат корхона ва ташкилотларини рағбатлантиришга, замонавий жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот ва хизматларни яхшилашга хизмат қилади.

Бу кун 1989 йилдан бери ҳар йили ноябр ойининг иккинчи пайшанбасида нишонланадиган Бутунжаҳон сифат куни билан уйғунлаштирилди.

«У БМТ кўмагида Европа, Америка ва Япония сифат ташкилотлари томонидан ташкил этилган. Ҳар йили дунё бўйлаб турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда, ундан кўзланган мақсад барқарор ривожланиш ва фуқароларнинг муносиб ҳаётини таъминлашда маҳсулот, хизматлар, давлат бошқарувининг юқори сифати муҳимлигини таъкидлашдан иборат», — деб тушунтирилган Ҳукумат қарори лойиҳасида.

Ҳужжат 15 сентябргача жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилади. Кейин имзолаш учун Бош вазирга тақдим этилади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар
telegram