09:15, 07 Декабрь 2020 | GMT +5
Қозоғистонда яна 712 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 712 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 136 983 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 621 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 120 799 нафарга етди.